«Ўзгидромет» хабарига кўра, 6 июнь куни Тошкент шаҳрида об-ҳаво ўзгариши кузатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вақти-вақти билан чақмоқ чақади ва ёмғир ёғади. Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Чақмоқ пайтида шамол тезлиги 15-20 м/сга ортади.
Ҳаво ҳарорати кундузи +28...+30 даража, кечқурун эса +15...+17 даража илиқ бўлиши кузатилмоқда.
«Кучли шамол сизга ва яқинларингизга, мол-мулкингизга зарар етказмаслиги учун бундай пайтда дарахтлар остида юрманг ҳамда автомобилингизни ҳам дарахтлар тагида сақламанг.
Кучли ёғингарчилик оқибатида шаҳримизда сув тошиш ҳолатларини кузацангиз, 1050, 1055 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг», дейилади хабарда.
Изоҳ (0)