АҚШда интенсив терапия бўлимининг шифокори 25 нафар мижозни ўлдиришда айбланиб қўлга олинди. У беморларга оғриқ қолдирувчи дори воситасини ҳаддан ортиқ кўп юборган, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Уильям Хьюзел 25 кишининг қотиллиги бўйича илгари сурилган айбловни тан олмади ва судья уни миллион доллар гаров эвазига қўйиб юборишни белгилади.
Тергов ишларига кўра, вафот этганларнинг аксарияти мустақил нафас ололмаган ва паллиатив ёрдамдан фойдаланган, бироқ айримларининг аҳволини яхшилаш имкони мавжуд бўлган. Ўлим ҳолатлари 2015—2018 йиллар оралиғида қайд этилган.
Ўтган йилнинг декабрида Хьюзел беш йилдан бери ишлаб келаётган Маунт-Кармел шифохонасидан ишдан ҳайдалиб, Огайо штатида тиббий лицензиясидан маҳрум этилган.
Франклин округи прокурорининг маълум қилишича, у Хьюзелнинг топшириғини бажарган шифохонанинг бошқа ходимларига нисбатан айблов эълон қилиш нияти да эмас. Таъкидланишича, тергов ишлари давом этмоқда.