Букингем саройида 3 июнь куни бўлиб ўтган қабулда Буюк Британия қироличаси Елизавета II Дональд Трампни халқаро институтларни ҳимоя қилишга чақирди. Бу ҳақда «Лига Новости» хабар берди.
Елизавета II Трампга Буюк Британия собиқ бош вазири Уинстон Черчиллнинг «Иккинчи Жаҳон уруши» китобининг 1959 йилги дастлабки нусхасини совға қилган. Шундан сўнг қиролича «дунё ўзгарган тақдирда ҳам, ушбу тузилмалар (халқаро институтлар — таҳрир.изоҳи)нинг асосий мақсадида доим ёдда сақлаш керак: миллатлар қийинчилик эвазига келган тинчликни сақлаш учун биргаликда ҳаракат қилишлари керак», — деб айтган.
Изоҳ (0)