Президент қарори билан Тошкентда Москва энергетика институти филиали ташкил этилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Ушбу филиалнинг вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
мамлакат энергетика тармоғи учун малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш;
замонавий таълим дастурлари ва ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш;
соҳага оид илмий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш;
таълим ва илмий-техник соҳада етакчи хорижий таълим муассасалари билан муносабатларни ривожлантириш;
эҳтиёжга кўра мазкур соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш.
Филиалнинг таълим фаолияти 2019/2020-ўқув йилидан бошланади.
Изоҳ (0)