Автобус бекатлари олдидан деярли ҳамма ҳар куни ўтади. Унинг дизайни, мозайкалари, шакли турли мамлакатда турлича. Design Curial дунёдаги энг зўр дизайнга эга автобус бекатларининг суратларини йиғди.
Пристон автобус бекати
Жойлашган жойи: Пристон, Буюк БританияКеит Ингҳам ва Чарльз Уилсон томонидан дизайнлаштирилган, Эрап томонидан қурилган.
Бино ўзида муҳташам экстерер дизайнни, автотураргоҳни мужассам қилган. Ғарбий Европадаги энг катта автобус бекатларидан бири. Унга 1 100 та автомобиль ва 80 та икки қаватли автобус сиғади.
2. Норвич автобус бекати
Фото: Pierre Terre
Жойлашган жойи: Норвич, Норфолк, Буюк Британия
Майкл Спайсер томонидан дизайнлаштирилган. Унинг баргсимон шакли катта ҳудудни пана қилиб туради. Бино 2005 йилда фойдаланишга топширилган.
3. Arriva Headquarters Guimarães автобус бекати
Дизайн: RVDM ArquitectosЖойлашган жойи: Португалия
Rikardo Vieira de Melo RVDM Arquitectos’да ишлаб юрган пайтлари дизайнлаштирган.
Бекатга 96 та автобус сиғади. Бундан ташқари яна бемалол ҳаракатланиши учун анча жой ҳам ортиб қолади.
4. Spaarne Hospital автобус бекати
Жойлашган жойи: Нидерландия
Роттердам усулида қурилган ушбу меъморлик намунаси кўпчиликни лол қолдирган. Китнинг оғиз шаклида қурилган. Ранги эса оловранг.
5. Stoke-on-Trent шаҳар маркази автобус бекати
Архитектор: Grimshou компанияси архитекторлари
Жойлашган жойи: Stoke-on-Trent, Стаффордшир, Буюк Британия
2010 йилда бўлиб ўтган танловда Grimshou архитекторлари ғолиб бўлган ва шаҳар марказида қуриладиган автобус бекатини дизайнини яратиш ҳуқуқини олган.
6. Бренден автобус бекати
Архитектор: Sou Fujimoto
Жойлашган жойи: Крумбах, Ворарлберг, Австрия
Бренден автобус бекати Серпентайн павильонининг дизайнери Sou Fujimoto томонидан 2013 йил дизайнлаштирган.7. Slou автобус бекати
Дизайн: Bblur Architecture компанияси
Жойлашган жойи: Slou, Буюк Британия
8. Poppenbüttel автобус бекати
Дизайн: Blunck + Morgen архитекторлари
Жойлашган жойи: Гамбург, Германия
2009 йилда Йил биноси мукофотини қўлга киритган.
У ўзида 8 та автобус кўрфазини жамлаган.
9. Гагра автобус бекати
Архитекторлар: Зураб Церетели
Жойлашган жойи: Абхазия, Грузия
Ушбу бекат канадалик фотограф Кристофер Ҳэрвиг томонидан Собиқ Иттифоқдаги 12 йиллик саёҳати давомида суратга олинган.10. Шимолий Унтеркрумбах автобус бекати
Архитекторлар: Ensamble Studio
Жойлашган жойи: Крумбах, Ворарлберг, Австрия
Ушбу автобус бекати Антон Гарсиа-Абрил ва Дебора Меса томонидан Мадрид ансамбллари услубида дизайнлаштирилган.
Изоҳ (0)