«Тоттенҳэм»—«Ливерпуль» учрашуви якунига кўра (0:2) Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди. Бу ҳақда УЕФА ташкилотининг расмий сайтида хабар берилди.
Мазкур номга «Ливерпуль»нинг бир йўла 4 нафар футболчиси даъвогарлик қилмоқда.
Дарвозабон Алиссон Беккер, ҳимоячи Виржил ван Дейк ҳамда биттадан гол муаллифлари Муҳаммад Салоҳ ва Дивок Ориги ушбу ном учун номзод сифатида кўрсатилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)