«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 2018/19 йилги мавсум Европа Чемпионлар Лигасининг энг яхши тўпурарига айланди. Бу ҳақда УЕФАнинг расмий сайтида хабар берилди.
31 ёшли аргентиналик 10 та учрашувда 12 та гол уришга муваффақ бўлди. Тўпурарлар баҳсида унинг энг яқин таъқибчиси Роберт Левандовски («Бавария») ҳисобида 8 та учрашувда 8 та гол мавжуд.
Шу билан бирга Месси «Ювентус»да тўп сураётган Криштиану Роналдунинг мазкур мусобақадаги гегемонлигига нутқа қўйди.
Португалиялик «Реал» сафида кетма-кет 6 марта Европа Чемпионлар Лигасининг энг яхши тўпурарига айланганди. Қайд этиш жоиз, 2014/15 йилги мавсумда Роналду, Месси ва Неймар 10 тадан гол уриб, энг яхши тўпурар номини бўлишиб олганди.
Маълумот учун, Роналду 7 марта энг яхши тўпурарга айланган бўлса, Месси 6 маротаба мазкур номга эга чиққан.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)