Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шимолий Кореянинг бош ахборот агентлиги (Корея марказий телеграф агентлиги — КМТА) Ким Чен Ин «1000 лида ўқиш йўли» деб номланган Ўқувчилар саройига ташриф буюрганини маълум қилиб, унинг йиғлаётган болалар қуршовида кулиб тушган расмини жойлади.

Фото: KCNA

Фото: KCNA

«РИА Новости»нинг ёзишича, суратдаги икки қиздан бошқа уларнинг барчаси йиғлаб тушган. Сурат остида ёзилган гапда бунга ҳеч қандай аниқлик киритилмаган, лекин болаларнинг «ҳурматли олий раҳбар»нинг шахсан ўзи келганидан таъсирлангани учун йиғлаётганини англаш қийин эмас.

«Аслида эса агентлик мақоласидан келиб чиқса, яқинда катталар йиғлашига тўғри келади. Чунки ҳурматли олий раҳбар саройнинг янги биносини танқид қилиб, лойиҳачиларни ‘расмиятчилик, иккиюзламачилик ва пала-партишлик’да айблаган», — дейилади хабарда.

«Ҳурматли олий раҳбар спортзалнинг ва турли залларнинг техник лойиҳаси хоналарнинг мақсади ва қўлланилишига мос келмаслигини таъкидлади. Эски бино бутунлай бузилиб, янги бино қурилишига кўп материаллар сарфланганига қарамай, янги сарой тегишли даражада қурилмагани ва мактабдан ташқари таълим объектининг мақсад ва қўлланилишига мос келмаслигини танқид қилди», — дейилади агентлик хабарида.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Ҳиндлар томонидан вайрон қилинган Бобур масжиди, Монреалдаги политехника институтидаги қизларнинг ўлдирилиши ва Москвада портловчи моддалар ортилган вагон ҳалокати...
Дунё
Россия Украинага 70 та ракета билан зарбалар берди, тўрт киши ҳалок бўлди
Маҳаллий
Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди