АҚШнинг Виржиния-Бич шаҳрида (Виржиния штати) юз берган отишмада 12 киши ҳалок бўлди, яна 10 киши яраланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Жабрланганлар орасида зирҳли нимчаси туфайли омон қолган полициячи ҳам борлиги билдирилмоқда.
Отишмани уюштирган шахс шаҳарда узоқ йил ишлган хизматчи эканлиги айтилмоқда. У муниципал марказ биносига кирган ва ўша заҳоти ўт очган.
Воқеа жойига полиция етиб келганидан сўнг отишма бошланган ва бунинг натижасида гумонланувчи ўлдирилган.
Изоҳ (0)