29 май, чоршанба куни футбол бўйича Европа Лигасининг финалида Маурицио Сарри қўл остидаги «Челси» клуби Унаи Эмери бошлиқ «Арсенал» жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 49-дақиқасида «аристократлар» ҳужумчиси Оливье Жиру Эмерсон узатмасини голга айлантирган бўлса, 60-дақиқага келиб Педро ўз номига битта гол ёздириб қўйди (2:0). Орадан 5 дақиқа ўтиб «тўпчилар» дарвозаси томон пенальти белгиланди ва ундан Эден Азар унумли фойдаланиб, ҳисобни йириклаштирди (3:0). «Арсенал» сафида Лукас Торрейра ўрнига захирадан майдонга тушган Алекс Ивоби 69-дақиқада ҳисобни қисқартирди (3:1). 72-дақиқада эса Азар дублга эришди (4:1).
Шу тариқа «Челси» Боку мезбонлик қилган финал учрашувида «Арсенал»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, Европа Лигаси ғолибига айланди (4:1).
Қайд этиш жоиз, «Челси» ўз тарихида 2 марта Европа Лигасида ғолиб чиқди.
Европа Лигаси
Финал баҳси
29 май, чоршанба
«Челси»—«Арсенал» 4:1
Голлар: 1:0 — 49 Жиру, 2:0 — 60 Педро, 3:0 — 65, пенальти, Азар, 3:1 — 69 Ивоби, 4:1 — 72 Азар«Челси»: Аррисабалага, Кристенсен, Эмерсон, Аспиликуэта, Давид Луиз, Ковачич (Баркли, 76), Жоржиньо, Педро (Виллиан, 71), Канте, Азар (Давиде Заппакоста, 89), Жиру
«Арсенал»: Чех, Косьелни, Монреаль (Гундузи, 66), Колашинац, Папастатопулос, Торрейра (Ивоби, 67), Мейтленд-Найлз, Жака, Ўзил (Уиллок, 77), Обамеянг, Ляказетт
Огоҳлантиришлар: Педро (56), Кристенсен (68)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)