«Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар Европа Лигаси финалида «Арсенал»га қарши ўйинда 2 та гол урди (4:1).
Шу билан бирга бельгиялик футболчи жорий мавсум Лондон клуби сафида барча мусобақалардаги голлари сонини 21 тага етказиб олди.
Opta’нинг хабар беришича, бу Азарнинг битта мавсумда «Челси» таркибидаги энг яхши натижаси ҳисобланади.
Маълумот учун, ярим ҳимоячи бунга қадар 2014/15 йилги мавсумда энг кўп гол урганди (19 та гол).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)