Ироқдаги суд ИШИДга алоқадор бўлган икки французга ўлим жазосини белгилади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳукм қилинганлардан бири 33 ёшли Брахим Нежар Сурия давлатига жангариларни юборишда айбланган.
Иккинчи французнинг исми эса Карам ал-Харчауя. У 2019 йил январь ойида 12 нафар француздан иборат гурҳ билан Сурияга кетган. У ерда эса ҳибсга олинган.
Жазога маҳкум қилинганлар бир ой ичида суд ҳукмидан шикоят қилишлари мумкин.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)