Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов шу кунларда Оқ уй, Конгресс, Давлат департаменти ва бошқа идораларда мулоқот олиб борди. Сафар чоғида у «Америка овози» телерадиоси мухбири саволларига ҳам жавоб қайтарди, дея хабар беради «Халқ сўзи».
Усмонхон Алимов интервьюсида сўнгги 3 йил давомида Президент ташаббуси билан 20 мингдан ортиқ киши «қора рўйхат»дан бутунлай чиқарилгани айтди.
Яқинда Президент томонидан махсус ҳайъат тузилгани, бу ҳайъат жазони ўташ колонияларига бориб, маҳбуслар билан шуғулланаётгани, жараён жадаллашаётганига тўхталиб ўтди.
Ҳайъат ички ишлар ходимлари, имомлар ва бошқа ташкилотлар вакилларидан тузилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси бундан кўзланган мақсад Рамазон ҳайитигача уларни озод қилиш экани, айём арафасида умумий афв эълон қилиниши кутилаётганини билдирди.
Изоҳ (0)