Ўзбекистон 2019-2021 йилларда 2,2 миллиард долларлик Араб мувофиқлаштириш гуруҳи кредитларини жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 23 майдаги қарорида айтилади, деб ёзади «Газета.uz».
Ҳужжат умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган 29 та лойиҳани ўз ичига олган, улардан 2,2 миллиард доллари Араб мувофиқлаштириш гуруҳи кредити ҳисобига қопланади.
Маблағлар тиббиёт муассасалари, олий ўқув юртларини жиҳозлаш, муқобил энергия манбаларини жорий этиш, канализация тизимларини реконструкция қилиш ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, шунингдек, автомобиль йўлларини қуришга йўналтирилади.
Араб мувофиқлаштириш гуруҳи таркибига Ислом тараққиёт банки ва Араб молия жамғармалари — Саудия тараққиёт жамғармаси, Абу Даби тараққиёт жамғармаси, ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси, Қувайт Араб иқтисодиётини ривожлантириш жамғармаси киради.
Изоҳ (0)