• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Борига барака», «Омад шоу», «Миллионер шоу» каби кўрсатувлар томошабинга нима бермоқда?

    «Ишонч» газетасида журналист Зебо Намозованинг «Ҳаёт қимор эмас» сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Ушбу мақолада ҳозирги кунда телеканалларда намойиш этилаётган турли ютуқли ўйинлар танқид остига олинган. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: «Ишонч» газетаси

    Фото: «Ишонч» газетаси

    Қимор нима?

    Ислом динида қимор тақиқланган ва ҳаром қилинган иллат ҳисобланади. Бунинг касофатидан қанчалаб одамларнинг ҳаёти издан чиққанига мисоллар жуда кўп. Бироқ таассуфки, инсониятнинг ўзидай кўҳна тарихга эга қимор замонлар оша тараққийлашса тараққийлашдики, урфдан қолгани йўқ. Тобора глобаллашаётган бугунги кибервиртуал дунё эса унинг янада гуллаб-яшнаши учун янгидан янги имкониятлар яратаётгандек гўё... Шулардан бири телеўйинлардир. Кундан кунга оммалашиб, одамлар шуурини банд этиб бораётган ўйинлар, ютуқли телешоулар, савдо бозорида харидорлар аудиториясини ўзига тортишга қаратилган жилвагар лотерея ўйинлари четдан қараганда кўнгилочар дастур, реклама ёки рақобат майдонидаги ўзига хос курашга ўхшаб туюлса-да, моҳиятан муқаддас ва саҳиҳ китобларда тақиқланган қимор ўйинининг айнан ўзидир.

    Араб тилида муомала қилувчиларга хатари бор ҳар бир хатти-ҳаракат қимор деб аталади. Бошқача қилиб айтганда, ғолиб мағлубдан бирор нарса оладиган ҳар бир ўйин қимор ҳисобланади. Қуръони Каримда шундай дейилган: «Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун наф бор, бироқ гуноҳлари нафларидан каттадир», деб айт. Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен «Ортиқчасини», деб айт. Аллоҳ шундоқ қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, тафаккур қилсангиз». («Бақара» сураси, 219-оят)

    Демак, қиморнинг ҳукми қуйидагича: осонлик билан меҳнат қилмай, ошиқ, қарта ўйнаш ёки бошача номланган ўйинлар орқали одамларнинг пулини олиш – ҳаром.

    Телеэкранларимизни «безаб» турган ва кейинги пайтларда гўёки ким ўзарга ҳар бир каналда ташкил этилаётган, моҳиятан эса қиморни эслатувчи кўрсатувларни бир кўз олдингизга келтиринг: «Борига барака», «Омад шоу», «Миллионер шоу», «Олтин калит»... Улар шакл жиҳатдан бироз фарқ қилса-да, аммо барчасининг негизида кўпчиликнинг пулидан камчиликка фойда келтириш, меҳнат қилмасдан осон пул топиш, ўзгаларнинг ҳисобидан бир пасда бойиб кетиш – машинали ёки уйли бўлиб қолиш каби нотўғри ғоялар мужассам. Мен бу кўрсатувларнинг ҳеч бирида иштирок этмаганман. Ҳаттоки кўрсатув иштирокчилари ёки уни тайёрлаб эфирга узатишда хизмат қилаётган инсонларга ҳасад билан боқмайман. Мени оддий инсон сифатида кўрсатувни берилиб томоша қилаётган ота-оналар, уларга қўшилиб завқланаётган ва ич-ичидан осон машинали, қимматбаҳо буюмли ёки уйли бўлиш истаги туғилаётган болаларимизнинг ўй-хаёлларида юзага келаётган ўзгаришлар хавотирга солмоқда. Айтинг-чи, бу каби енгил-елпи, динимиз аҳкомларига тўғри келмайдиган ақидаларга таянган шоуларнинг жамиятимизга қандай фойдаси бор? Умуман, биз бу кўрсатувлар орқали фарзандларимизга нима беряпмиз?

    Ўйин ортидаги бало 

    Албатта, биз назарда тутаётган ўйинларни интеллектуал ютуқли ўйинлар билан асло солиштириб бўлмайди. Инсон билими, тафаккури ва фикрлаши орқали ютуққа эришишини тарғиб қилиш ёшларимизни ўз устида ишлашга, ёшликда сабр-тоқат билан илм эгаллаб, жамиятга керакли инсон бўлиш мумкинлигини англаб етишга ёрдам беради. Шахсан ўзим ҳам бундай ўйинларни мириқиб томоша қилганман ва билимдонларга ҳавас қилганман. Ютуқли шоу ўйинлари эса ўзганинг ҳисобидан бойишни тарғиб этгани туфайли ёшларга салбий таъсир кўрсатади. Бу хусусида психолог Зебунисо Аҳмедова қуйидагича фикр билдирди:

    «Мазкур шоу кўрсатувлари ёшларимизни ўз олдиларига тўғри мақсад қўйишдан чалғитади. Улар моҳиятан қимор билан тенг. Шу маънода миллатни таназзулга етакловчи омил десак, асло хато эмас. Инсон буюмни ҳалол меҳнати эвазига олишга рози бўлиши керак. Бу ўйинларда (уларнинг қанчалик адолатли ўтиши менга қоронғу) тасодифан машинали бўлаётган одамларни кўрган томошабин кўнглида меҳнатсиз машинали бўлиш истаги ғимирлайди. Агар кўрсатувни томоша қилиб завқланаётган ёшлар ҳаётнинг ўз қоидалари борлигини, тасодифий омад ва бахт бир афсоналигини англаса, олам гулистон. Аммо бундай бўлмаса, улар ҳаётда тасодифан ва осон келадиган ютуқларни кутиб яшайди. Руҳияти бундай ўй-хаёллар билан банд инсонда интилувчанлик, шашт ва важоҳат ортга чекинади. Энди у осон пул топиш йўлини қидира бошлайди. Эҳтимол, ўзига бойвачча қайната (йигитлар) ёки куёв (қизлар) қидирар, режалари иш бермаса, бошқа нотўғри йўлларга қўл уриши ҳам мумкин. Ҳаётнинг текин тасодифларига ишонадиган бу каби ёшлар жамиятни ўзгартиришга, техник ихтиролар қилишга ўзларини масъул сезмайди. Бу эса бизнинг, яъни жамиятнинг мағлубиятидир».

    Эҳтимол, шунданам ваҳима ясаш керакми, булар бир кўнгилочар дастурлар-ку дерсиз? Аммо битта бўлсин, иккита бўлсин, барча каналларда ёппасига лотереяли ўйинларнинг урчиб кетиши, бунинг устига салқин, энергетик ичимликлар, қотирилган нон бўлакчалари каби инсон саломатлиги учун зарарли бўлган консервантлар қўшилган егулик маҳсулотлари савдосигача лотерея ўйинлари орқали ёшлар, айниқса, ўқувчи болаларнинг эътиборини тортишга эришаётганига нима дейсиз? Ўша маҳсулотлар табиий ва соғлом, саломатлигимиз учун фойдали бўлса ҳам майли эди... Аммо ана шу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқараётган фирмалар энергетик ичимликлар ва уларнинг инсон саломатлигига – жигар, юрак ва асаб тизимига салбий таъсир этиши ҳақида одамлар қанчалик кўп маълумотга эга бўлгани сари, ёшлар ва аҳолининг ишончини йўқотмаслик учун тобора ранг-баранг реклама йўлларини излаб топмоқда. Афсуски, ютуқли шоу кўрсатувлари меҳнатсиз имкониятни тарғиб этиш билан шуғулланаётган бўлса, эндиликда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг ўйлаб топаётган «ақлли бизнес ғоялари» ёшларимизни носоғлом егуликлар ва ичимликларга ружу қўйишига олиб келмоқда. Хўш, бу харидорни забт этиш йўлидаги «фойдали» чоралар ўз натижасини берса (албатта улар ўз мақсадларига эришмоқда), унинг зарарини ким кўради?

    Ютуқли савдоларнинг жабрдийдалари ким?

    WF, Sitro, Tizer… Булар бугунги кунда интернет ва телеэкранларда энг кўп тарғиб қилинаётган, керакли қопқоқларини йиғсангиз Nexia, Lacetti, Cobalt каби автомашиналар ютиб олишингизни ваъда қилаётган ичимликлар. Албатта, ҳар ярим соатда тинимсиз айланиб турган бундай чақириқлар ўсмир болалар, айниқса, мактаб ўқувчиларининг қизиқишини оширмоқда.

    Яқинда мактабда ишлайдиган бир танишим бу борадаги кузатувларини айтиб қолди: – Бундай ичимликларни 18 ёшга тўлмаган болаларга сотиш қонун жиҳатдан тақиқланганига қарамасдан, деярли ҳар куни қайсидир ўқувчи қўлида кўрамиз ва уларга бундай ичимликларни ичишни тақиқлаймиз. Афсуски, ўқувчиларга ичимликнинг зарари ҳақида мунтазам равишда тушунтирсак-да, улар бундай ичимликларни истеъмол қилишни гўёки замонавийлик белгиси сифатида талқин этаётганини сезаман.

    Бир куни 5-синф ўқувчиларидан бирининг онаси келди. Боламга ҳар куни овқатланиши учун пул берсам, у овқатланиш ўрнига мактабдан қайтаётганида кўчадаги дўконлардан Tizer ичиб юрган экан. «Нега бундай қилдинг?» десам, «Машина ютмоқчиман», дейди.

    Ахир, у машинани ютгунича соғлиғидан ажрайди-ку? – дейди зорланиб она.

    Жамиятимизга фойдали лотереялар керак

    Ҳар бир жамиятнинг ўз камчилик ва ютуқлари бўлиши табиий. Аммо маънавиятимизга болта урадиган, динимиз аҳкомларига зид бўлган бундай кўнгилочар шоулар ва ютуқли ўйинларни тарғиб-ташвиқ этишда бизга тенг келадигани бўлмаса керак. Акс ҳолда, таг-замирига етмасдан туриб, нима учун бутун жамиятимиз, иқтисодиётимизни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган эмас, қайсидир тоифага даромад келтирадиган, вақтинчалик кайфиятни кўтаришдан нарига ўта олмайдиган савиядаги лойиҳаларни олқишлаймиз?

    Матбуотда ёзилишича, яширин иқтисодиётга барҳам бериш мақсадида Чили давлати солиқ вазирлиги жуда катта миқдордаги ютуқли лотерея эълон қилган экан. Унда қатнашиш учун аҳоли харид амалга оширганда бериладиган касса чекларининг рақамини махсус базада рўйхатдан ўтказиши керак. Қанча кўп касса чекини киритсангиз, шунча кўп ютиш имкониятингиз ошади. Ўз-ўзидан бу нарса кутилганидан ҳам зиёда фойда берган. Чунки эндиликда халқ ҳар бир хариди учун сотувчилардан касса чекларини талаб қилишни бошлаган.

    Бу каби лотерея кейинчалик Грузия ва Литвада ҳам ўтказилган. Масалан, Литвада 2017 йил 28 ноябрда шунақа лотерея бошланган ва ҳозиргача ўтказилиб келинмоқда. Унда бир евродан кўпроқ миқдорда савдо қилган инсон тўлов чекидаги рақамни махсус ташкил қилинган сайтга киритиши керак. Ютуқ эса оз эмас. Ҳар ҳафта юз кишига 50 евродан берилади, ҳар ой якунида бир нафар бахтли иштирокчи 5 минг евро ютуқни қўлга киритади.

    Албатта, бу каби иқтисодиётимизга, аҳолига фойдали акцияларни бошқа йўналишларда ҳам ўтказиш, бу борада хориж тажрибасини ўрганишимиз лозим. Бировнинг ҳақи эвазига уюштирилмаган, фақатгина жамиятга фойда келтирадиган, қимордан буткул холи бўлган бундай лотерея ўйинларини телевидение орқали қизиқарли шоу кўрсатувга айлантириш мумкин. Бу каби ғоялар амалиётга татбиқ этилиб, кўрсатув тарзида тайёрланса, уни ҳозирги ютуқли ўйинларнинг мухлисларидан ортиқ томошабинлар томоша қилиши шубҳасиз. Энг муҳими, бундан эса иқтисодиётимиздаги яширин ўғирликларнинг олди олиниб, жамиятимизга кутилганидан ҳам кўпроқ фойда келтиради.

    27.05.2019, 14:11   Изоҳ (0)   93867
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ёшлари делегацияси Афғонистонга сафар қилди

    27.05.2019, 13:58

    Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолияти такомиллаштирилади

    27.05.2019, 13:46

    Хитойнинг етакчи туристик компанияси Германиядан автобусда йўлга чиқди. Карвон Ўзбекистон орқали Хитойга боради

    27.05.2019, 13:22

    Пахтачи туманига янги ҳоким тайинланди

    27.05.2019, 13:04

    Пахтачи тумани ҳокими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

    27.05.2019, 12:45

    «Maxсустранс» фаолияти давомида илк бор қарийб 300 млн сўмлик соф фойдага эга бўлди

    27.05.2019, 12:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.