Ўзбекистон авиақатнов бозорида яна бир хорижий компания пайдо бўлди. Миср AlMasriya Universal Airlines авиакомпанияси Тошкентдан Шарм аш-Шайхга борадиган рейсларни йўлга қўйди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар берди.
Янги йўналишдаги рейслар ҳар ҳафта чоршанба кунлари парвоз қилади. Биринчи рейс 12 июнь куни амалга оширилади. Тошкент—Шарм аш-Шайх йўналишида замонавий Airbus-320 самолётлари хизмат кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Тошкентдан Жакартага тўғридан-тўғри учувчи рейслар жорий қилинди. 16 июлдан эса Тошкентдан Тбилисига биринчи қатнов амалга оширилади.
Изоҳ (0)