25 май, шанба куни футбол бўйича Германия Кубоги финал учрашувида жорий мавсум Бундеслига чемпионлигини қўлга киритган Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Лейпциг»га қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида Мюнхен клуби ҳужумчилари Роберт Левандовски (29, 85) ҳамда Кингсли Коман (78) томонидан урилган голлар «Бавария»нинг «Лейпциг» устидан йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади (3:0).
Шу тариқа мюнхенликлар ўз тарихида 19-бор Германия Кубогини қўлга киритди.
Германия Кубоги
Финал баҳси
25 май, шанба
«Лейпциг»—«Бавария» 0:3
Голлар: 0:1 — 29 Левандовски, 0:2 — 78 Коман, 0:3 — 85 Левандовски«Лейпциг»: Гулачи, Конате (Айдара, 82), Ҳалстенберг, Клостерманн, Орбан (Упамекано, 70), Забицер, Адамс (Лаймер, 65), Форсберг, Кампл, Поульсен, Вернер
«Бавария»: Нойер, Зюле, Алаба, Киммих, Ҳуммелс, Гнабри (Роббен, 73), Aлькантара, Мартинес (Толиссо, 65), Коман (Рибери, 87), Мюллер, Левандовски
Огоҳлантиришлар: Упамекано (82), Левандовски (86)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)