Бир қатор ОАВларда Хитойга ўқиш учун жўнаб кетган Ўзбекистон фуқароларининг видеомурожаатлари тарқалди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур мурожаатларда улар ўзларини юборган агентлик томонидан шартноманинг айрим бандлари бажарилмаётгани борасида шикоят қилган.
Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги бош консулхонаси мурожаатчилар билан алоқа ўрнатди ва мазкур масалани назоратга олди.
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларининг уларни хорижга жўнатган компанияга нисбатан талаблари қонунийлигини текшириб кўриш учун ваколатли органларга сўровнома йўллади ва ҳозирда мазкур идораларнинг тегишли хулосасини кутмоқда.
Изоҳ (0)