Орегон штати университетининг 21 ёшли талабаси Мишель Кейси Неахнахи тоғида чиройли суратга тушаман деб йиқилиб тушиб ҳалок бўлди, деб хабар беради Forum Daily.
Мишель 30 метр баландликдан дарахт устига йиқилган. Бу эса унинг океан томон юмалаб кетишига йўл қўймаган. Қутқарувчилар тезкорлик билан ёрдам кўрсатиб қизни вертолёт ёрдамида Портленддаги шифохонага етказган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
«Кейси жуда фаол қиз эди ва таэквондо бўйича иккинчи даражали қора белбоғи борийди, волейбол ўйнарди ва машғулотларни ёқтирарди. У доим инсонларга ёрдам беришни хоҳларди», — дейди марҳумнинг қариндошлари. Уларнинг сўзларига кўра, Кейсининг соғ қолган тана аъзолари икки нафар беморга берилган.
Изоҳ (0)