«Дарё» колумнисти Евгений Скляревский Германияга сафари чоғида амалга оширган диққатга сазовор кузатишлари ҳақида ҳикоя қилади.
Май ойида Германияга экология ва сувни асраш муаммоларига эътиборни оширишга бағишланган қўшма сафар ташкил этилди. Бунда журналистлар, блогерлар, ННТ вакиллари, ирригация институти ва сув хўжалиги вазирлиги иштирок этди. Жуда кўп қизиқарли ва билиш муҳим бўлган маълумотлар, жумладан, Берлин шаҳар сув тармоқлари ва сувни тозалаш жараёнларига экскурсия, катта илмий марказларда, хусусан, Фраунгофер номли халқаро билимлар бошқариш институтидаги учрашувлар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон учун хам қўллаш мумкин бўлган жуда муҳим ва фойдали иш бу қийинлашиб бораётган Германия инфтаструктураси, янаям бошқачароқ айтсак, экотизимини ўрганишдир. Турли ташкилотларни боғлаш, коммуникацияларини умумлаштириш, уларнинг ғояларини сиёсатчилар ва давлат раҳбариятига олиб чиқиш энг қийин вазифалардан биридир.
Сув муаммоларини расмий даражада ҳал қилишда табиатни муҳофаза қилиш, ядро хавфсизлиги ва атроф муҳит минтақавий вазирлиги асосий иштирокчилар ҳисобланади. Ҳамкорлик бўлими раҳбари доктор Юрген Кейнхорстнинг айтишича, вазирлик уч йўналишда иш олиб боради:
- Германиянинг Евроиттифоқдаги сувни тозалаш қизиқишлари ва иштирокини таъминлаш. Хусусан, Европарламентда (май ойида депутатларни қайта сайлов жараёнлари ўтиши керак) сув муаммолари ва экология билан шуғулланувчи махсус комиссия бўлиб, булар барча мамлакатларни шунга йўналтиради. 70 фоиз қарорлар Евроиттифоқда, қолгани мамлакат ичкарисида қабул қилинади;
- Германиянинг ҳамма ерида вазирликнинг мақсадли иштироки, қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, экология ва сув муаммолари лойиҳаларини ишга тушириш;
- атроф муҳитни асраш учун ОАВ, ННТ, депутатлар ва фуқаролик жамияти фаоллари ҳаракатини таъминлашдан иборат.
Вазирликнинг бир йўналиши халқаро ҳамкорликни Ўзбекистон билан йўлга қўйганидир. У қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
- қия тоғлардаги тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш учун эрозиядан ҳимоя қилиш, хусусан, пистазорларни кўпайтириш; бу лойиҳа аллақачон амалга оширилди;
- чўллардаги ўсимлик ўсадиган ҳудудни сақлаб қолишда дарахтларнинг ўрнини ўрганиш;
- ўрмонлар, Амударё бўйидаги тўқайларни ўрганиш ва сақлаб қолиш лойиҳаси 5 йилга мўлжалланган бўлиб, унга 3,5 миллион евро ажратилган;
- Хитой ташаббуси билан амалга оширилаётган «Бир макон — бир йўл» доирасида шаҳар ва ҳудудлар инсфраструктурасини ривожлантиришда Европа стандартларига яқинлаштириш лойиҳаларида вазирлик ўзининг экспертларини таклиф қилмоқда.
Юрген Кейнхорст Германия яна бир қанча қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини таъкидлаб, бу учун давлат ёки ННТ томонидан ҳамкор кераклигини айтди. Марказий Осиёнинг ҳудудий экологик маркази раҳбари Шаҳноза Умарова MOXEM Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
Минтақавий вазирликдан ташқари, экология муаммолари билан сиёсатчилар, бизнесменлар ва жамоат бирлашмалари шуғулланади. Уларнинг биргаликдаги умумий ҳаракати қандай амалга ошади? Айнан шу ҳақда сафар иштирокчиларидан бири — DAA компанияси (Deyekeling Arndt Advisors) маслаҳатчиси Маргарет Вульф айтиб ўтди.
Бизда, яъни Ўзбекистонда бундай компания йўқ, шу туфайли биз у компания фаолиятини қизиқиш билан тингладик. Компания асосан сиёсатчилар, бизнесменлар, олимлар, ОАВ ва фаолларнинг ўзаро алоқалари билан шуғулланади. Маргарет Вульф Бундестагда бир неча йил депутат бўлгани учун сиёсатчилар ва бошқа сегментлар ўртасидаги алоқаларнинг муаммоларини яхши билади. Сиёсатчилар унга ҳар хил масалаларда маслаҳат сўраб мурожаат қилади.
Бизнесменлар, олимлар ва фуқаролар экология ташкилотлари доимий равишда ўзларини қизиқтирган муаммолари юзасидан гаплашиш, умумий ечимга келиш ва сиёсатчиларга таклиф қилиш учун расмий учрашувлар ўтказадилар. Айнан мана шу тизим бизда етишмайди. Агар мана шундай вазирлар, депутатлар, олимлар, бизнесменлар, ОАВ, ННТ ва экология ҳимояси учун фаол фуқароларни бирлаштирган тизим бизда бўлганида, уларнинг муҳокамалари туфайли конструктив ечимлар юзага келган бўларди. Умид қиламанки, германиялик экспертлар ёрдамида мазкур жараёнлар бизда ҳам бошланади.
Маргарет 1980 йилда жамоатчилик ёпиқ ва консерватив бўлганини хотирлайди. Ана шу йилларда ўрмонларни сақлаш, чанглардан ифлосланишнинг олдини олиш ва ҳ.к.га қаратилган ҳаракатлар бошланиб, алалоқибат фаоллар яшиллар партияси номи остида бирлашади ва парламентдан жой олади. У даврларда сиёсатда аёллар деярли йўқ бўлиб, депутатлар расмий костюм-шимларда юрган бир пайтда экологлар ўзлари истаган эркин кийимларда қўлларида гул билан Бундестагга келган. Аста-секин мулоқот натижасида парламент очиқлашиб, экологларни қўллаб-қувватлаш оммалаша бошлади. DAA компанияси 1995 йилдан буён фаолият кўрсатади.
Охирги пайтлар бизда анча машҳур бўлаётган масала — коррупцияга қарши курашишга диққатни қаратишни хоҳлар эдим. WIN (Water Integrity Network) ташкилотида Барбара Шрайнер билан ҳамюртимиз Умрбек Аллақулов учрашивида икки соат давомида сув билан боғлиқ лойиҳаларда юз берувчи коррупция ҳолатлари ҳақида гапирилди. Ҳиндистон, Непал, Албанияда амалга оширилган лойиҳалардаги бой тажриба ва тайёр кейслар билан таништиришди.
Ахборотни текшириш қандай кечишини, сув ўлчагичларидаги ишлатилган сув миқдорни пасайтириш учун пора берилганда халқ билан қандай ишлаш усулларини айтиб ўтишди. Яна фирибгарлар тендерда лойиҳа ютиб олиш учун нархни аввалига пасайтириб, кейинчалик қўшимча сарф-харажатлар ҳақида маълумот бериб алдашини, аслида лойиҳада бўлган қувур ўрнига бошқа ўлчам, сифатдаги қувурлар ётқизилиши ва умуман деярли ҳар бир мамлакатда ҳар сафар такрорланувчи ана шундай ҳолатлар бўйича гапирилди. Бунда жуда кўп омиллар ўрин тутади: қонунчилик, ОАВ, шартномалар ва харидлар очиқлиги, ННТ билан ишлаш, ахборотни ҳимоя қилиш, кўнгиллилар билан ишлаш, манфаатдор тарафлар қаршилигини енгиш ва бошқалар.
Ўзбекистонда айнан шу маъруза барча истовчилар учун қайта ўтказилса, ушбу ислоҳотлар ўтказилса, зўр иш бўларди. Бирданига амалга ошмаслиги мумкин — бунинг учун инфраструктура шаклланиши, ўшандай экотизим ва назорат жорий қилиниши керак. WIN’дан маслаҳатлар кутиб қоламиз.
Яна бир биз учун муҳим қисм. Бремен ҳамжамияти ва BORDA ривожлантириш маркази сувни сақлаш, канализация эксплуатацияси бўйича Ҳиндистон, Афғонистон, Индонезия ва бошқа мамлакатдаларда хорижий тадқиқотлар ўтказган. Бу ташкилотлар вакиллари Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини, аммо бунинг учун давлат ёки бизнесменлар ҳамкорлиги зарурлигини таъкидлаб ўтди. Ташкилотларимиздан ташаббусларни кутиб қоламиз, бу жуда фойдали ҳамкорлик бўлар эди.
Ўзбекистон учун энг фойдали жиҳатларини ўз нуқтаи назаримдан баён қилдим. Олинган билимлар ҳали янада мустаҳкамланади ва муҳокама қилинади. Тур ташкилловчиларига раҳмат. Мазкур тур #UzWaterAware лойиҳаси доирасида, Евроиттифоқ ҳомийлигида ва Марказий Осиё экологик ҳудудий маркази томонидан амалга оширилганини эслатиб ўтаман. UzWaterAware лойиҳаси миллий ҳамкори — Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги.
Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.
Изоҳ (0)