Олмаотада 20—24 май кунлари Ўзбекистон—Қозоғистон қўшма демаркацияси навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда 2019 йили Ўзбекистон—Қозоғистон Давлат чегарасида ўтказиладиган дала демаркация ишлари ҳажми жадвали тасдиқланди ҳамда давлатлараро чегаранинг айрим участкалари демаркацияси бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳалари тасдиқланди.
Йиғилиш якунларига кўра тегишли баённома имзоланди.
Изоҳ (0)