Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Коннектикут полиция бўлими 29 ёшли қочоқ Хосе Симмс билан ўзаро келишувга эришди. Унга кўра Хосе ижтимоий тармоқларга ўзи ҳақида қўйилган пост 15 минг лайк йиғса полицияга таслим бўлади, деб хабар берди Forum Daily.

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos

Торрингтон полиция бўлими лейтенанти Бретт Жонсоннинг маълум қилишича, Симмс у билан ижтимоий тармоқ орқали боғланган ва ўзининг қидирувга берилгани ҳақидаги эълон 15 мингта лайк йиғса таслим бўлишга ваъда берган. Жонсоннинг айтишича, у келишувни ўзгартириб, 20 мингта лайкка кўтарган.

Ушбу хабар тарқалганидан сўнг, эртаси куни пост 22 мингдан ортиқ лайк йиғган, бироқ Симмс ўз ваъдасида турмаган.

Жон Жей номидаги келлежнинг полиция этикаси бўйича мутахассиси Мак Хаберфельднинг айтишича, Симмс ижтимоий тармоқлар орқали оммавий ахоборт воситаларини ва полицияни манипуляция қилмоқда. Полиция ҳам ўз навбатида унинг найрангларига илинмоқда.

Таъқиблардан чарчаган Симмс ўз хоҳиши билан полицияга таслим бўлишини билдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар