2019 йил 20 май куни 23:35 ларда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманидан ўтувчи автомагистрал йўлида ҳаракатланиб кетаётган 56 ёшли Тожикистон Республикаси фуқароси С.С. бошқарувидаги DAF русумли юк автомашинасининг тиркамасида ёнғин содир бўлган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда юк автомашинасининг тиркамаси ва унга юкланган маиший техникалар тўлиқ ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)