Vueling авиакомпаниясининг самолёти Барселона аэропортида бомба ҳақидаги ёлғон таҳдид сабаб фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Самолёт Париж аэропорти Шарль де Голлдан Ибицага (Балеар ороллари) учаётган эди. Хавф ҳақида Франция томонидан огоҳлантирилган.
«Испания Давлат хавфсизлик кучлари Жозепа Таррадельяса—Эль-Прат аэропортида авария ҳолатида қўниш қилган VLG 2847 самолётида портловчи қурилма борлигини рад этди», — деган Испаниянинг Aena ҳукумат компанияси Twitter’даги саҳифасида.
Аввалроқ эса Vueling компанияси ўзининг Twitter саҳифасида «Шарль де Голль аэропорти юзага келиши мумкин бўлган портлаш ҳақида огоҳлантиргани»ни ёзган.
«Капитан қоидага кўра Барселонада қўнишга мажбур бўлган. Экипаж ва йўловчилар Барселонада хавфсиз ҳолатда», — дейилади постда.
Изоҳ (0)