Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Муфтий Усмонхон Алимов 21 май куни Вашингтондаги АҚШ Тинчлик институтида ташкил этилган давра суҳбатида нутқ сўзлади. Бу ҳақда Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Фото: Мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Тадбир Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва АҚШ Тинчлик институти томонидан ташкил этилган бўлиб, унда Усмонхон Алимов Ўзбекистонда диний-маърифий ва эътиқод эркинлиги борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Хусусан, Ўзбекистонда масжидлар сони 2 056 тани, диний таълим муассасалари сони 12 тани ташкил этганини қайд этди. Шунингдек, ўтган йилларда Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан иккита олий диний таълим муассасаси — Мир Араб олий мадрасаси ва Ҳадис илми мактаби ташкил этилганини сўзлаб берди.

Ўзбекистон делегацияси таркибидаги Олий Мажлис аъзолари — Сенатнинг Ташқи ишлар қўмитаси раиси Алишер Курманов ва Қонунчилик палатаси аъзоси, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори Акмал Саидов ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров ҳам давра суҳбатида сўзга чиқди ва эътиқод эркинлиги борасидаги саволларга батафсил жавоб берди.

«Давра суҳбати иштирокчилари — экспертлар, таҳлилчилар ва соҳа мутахассислари томонидан Ўзбекистондаги ‘Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш’ тамойили илиқ қарши олинди ва амалга оширилаётган илоҳотларга юқори баҳо берилди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ муфтий Усмонхон Алимовнинг АҚШга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар