Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШ президентининг сўзларига кўра, Хитойдан келтирилаётган товарларга бож тўлови жорий этилиши Америка компанияларининг Хитойдан чиқиб кетишига сабаб бўлади.

Фото: AP

Фото: AP

«РБК»нинг хабар беришича, Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюда бож тўловининг сезиларли даражада кўтариши компанияларни ишлаб чиқаришни Хитойдан Вьетнамга ва Осиёнинг бошқа мамлакатларига кўчиришга ундашини айтган. Унинг фикрича, бунга хитойликларнинг ўзи айбдор.

Америка президентининг таъкидлашича, АҚШда ҳам, Хитойда ҳам жуда яхши савдо келишувини тузиш имконияти бор эди. Лекин Пекин буларнинг барчасини ўзгартиришга қарор қилди.

«Мен майли, дедим, унда биз бож тўловини кўтарамиз», — деган Трамп.

У, шунингдек, собиқ вице-президент Жо Бейденнинг Хитойга бўлган позициясини танқид қилган.

«У Хитой бизга рақобатчи эмаслигини айтди. Аслида эса Хитой йирик рақобатчи. Улар бутун дунёни эгаллаб олмоқчи»,  — деган Трамп.

Эслатиб ўтамиз, Вашингтон 10 майдан АҚШга келтириладиган Хитой товарларига бож тўловини 10 фоиздан бира тўла 25 фоизга оширган эди. Трамп буни Пекиннинг икки мамлакат ўртасида тузилган савдо битими бузганлиги оқибати эканлигини айтган. Хитой ҳукумати бунга қарши «афсус билан» жавоб чорасини кўришини билдирган.

Шундай бўлди ҳам. Божхона тўловлари бўйича Давлат кенгашининг 13 майдаги топшириғига биноан, 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб умумий қиймати 60 миллиард долларни ташкил этган АҚШдан импорт қилинган бир қатор товарларга бож тўлови кўтарилди. Энди у 10 фоиздан 25 фоизгача бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар