Қоҳирада сайёҳлар автобуси яқинида портлаш юз берди, деб ёзади «Газета.ru».
Оқибатда 14 йўловчи жабрланган. Уларнинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Баъзи хабарларга кўра, портлаш Катта Миср музейи ва Гиза пирамидалари яқинида портловчи қурилма ишга тушиши туфайли юз берган.
Айни вақтда воқеа жойида полиция ходимлари ва қутқарувчилар ишламоқда.
Изоҳ (0)