Нурота тумани ҳокими Канаданинг Macro-Advisory Eurasia strategic consulting корхонаси вакиллари билан учрашди, бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар қилади.
Навоий вилоятида Америка Қўшма Штатлари ҳамда Канада давлатларининг хорижий ишбилармон доиралари, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг мамлакатдаги дипломатик корпус вакиллари иштирокидаги «Навоий ҳудудини ўзингиз учун кашф қилинг — бизнесингиз учун янги горизонтлар жойи (Discover Navoi Region — place for achieving new horizons for your business)» номли Ўзбек-Америка-Канада бизнес-форуми доирасида Нурота туман ҳокими ва Канаданинг Macro-Advisory Eurasia strategic consulting корхонаси билан мазкур масалада келишув меморандуми имзоланди.
Ушбу тадбир Нурота сайёҳлик жозибадорлиги ошишига хизмат қилади.
Изоҳ (0)