2019 йил 15 май куни соат 02:40 ларда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшаган 19 ёшли Б.Б. бошқарувидаги «Газель» русумли юк автомашинасини Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда светофорнинг қизил чироғига тўхтаб турган фуқаро Ш.Х. бошқарувидаги «КамАЗ» русумли юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Натижада «Газель» юк автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб, воқеа жойида ва унинг йўловчиси 19 ёшли Б.К. касалхонада вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)