16 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё» дайжестида.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 16 май куни Андижон вилоятига жўнаб кетди.
Давлат раҳбари дастлаб Хонобод шаҳридаги «Xon tex city» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.
Сўнг Президент Хонобод сиҳатгоҳига ташриф буюрди.
Сўнг Шавкат Мирзиёев Қўрғонтепа туманидаги Khantex Group масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластери фаолияти билан танишди.
Шундан кейин Шавкат Мирзиёев андижонликларнинг яшаш шароитларини кўздан кечирди.
***
Ўзбекистонда Renault автомобиллари пайдо бўлиши мумкин.
Республикага автомобиль етказиб бериш истаги ҳақида 15 май куни бўлиб ўтган ўзбек-француз бизнес-форуми давомида Renault Group’нинг МДҲга экспорт қилиш бўйича бошқарувчи директори Максимилиан Миссан маълум қилди.
***
Эйфель минораси қурилганига 130 йил тўлиши муносабати билан Париж марказида электрон мусиқа садолари остида тантанали концерт бўлиб ўтди.
Қоронғу тушиши билан минора лазер прожекторлар ёрдамида ёритилиб, монумент тарихи ҳақида маълумотлар берилди.
***
Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ўлдирилиб, уларнинг жасади машина ичига ташлаб кетилди.
Самарқанд вилояти Иштихон тумани Чимқўрғон маҳалласида яшовчи оиланинг 5 нафар аъзоси — эр-хотин, икки ўғил ва бир қизни ваҳшийларча ўлдириб, Қўшработ тумани Боқи қишлоғида Damas автомашинаси ичига ташлаб кетишган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Иштихон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
***
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик 73 ёшида вафот этди.
Ёзувчининг ижодий фаолияти ҳукумат мукофотлари ва турли адабий мукофотлар билан тақдирланган. 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвони берилган.
Изоҳ (0)