Испания атроф-муҳит ҳимоячилари дайди айиқлар сабаб француз ҳамкасблари билан музокара ўтказди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, Пиреней тоғларида дайдиб юрган Калверина лақабли айиқ 8 та қўйни бўғизлаб кетди. Бу эса француз ва испан фермерларининг норозилигига сабаб бўлди. Мамлакатлар зудлик билан музокараларни бошлаб юборди. Қўйларни кузатиш мосламаларини ўрнатишга қарор қилинди. Энди бўладиган қурбонликларни олдини олиш учун фермерлар қўриқчи итлардан фойдаланмоқчи.
Айиқлар 2018 йил Словениядан келтирилган. Ҳайвонларни олиб келиш тўғрисидаги қарор икки кишидан ташкил топган минтақада яшовчилардан чиққан.
Изоҳ (0)