• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Khan Academy платформасини маҳаллийлаштириш учун 50 минг евродан ортиқ маблағ йиғилди

    Яқинда Khan Academy электрон платформасини ўзбекчалаштиришга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинган эди.

    Фото: «Khanacademy.org»

    Фото: «Khanacademy.org»

    Khan Academy 2008 йил АҚШда ташкил қилинган бепул онлайн ўқув платформаси бўлиб, бугунги кунда 31 тилда фаолият юритади:

    Сўнгги олти ойдан буён уни ўзбек тилига ҳам таржима қилиш ишлари бошланди. Бунинг учун «Билим онлайн» нодавлат-нотижорат таълим ташкилоти тузилди. Бу ташкилот ўз номи билан нотижорий ташкилот саналади.

    Бу лойиҳани ишга тушириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки 50 минг АҚШ доллари миқдорида грант ажратган. Бироқ ушбу грант ажратилишининг бир бир шарти бор эди:  ташкилот бу грантни олиши учун белгиланган муддатда яна шунча миқдорда, яъни $50 минг халқдан хайрия ёрдамида пул тўплаши керак эди. Шундагина халқаро ташкилот ўз грантини ажратади.

    Лойиҳа вакилларининг «Дарё»га маълум қилишича, жамоа Khan Academy платформасини маҳаллийлаштириш лойиҳасининг кейинги босқичи учун керакли миқдордаги маблағни йиғишга муваффақ бўлди. Хайрия акцияси ЙТТБдан (Европа тикланиш ва тараққиёт банки) грант олиш учун амалга оширилди. Банк грантни «матчинг фундс» шарти билан таклиф қилган, яъни маълум бир шартлар бажарилганда, бошқа манбалардан йиғилган маблағга тенг маблағ ЙТТБ томонидан берилади.

    «Ўзбекистоннинг турли вилоят ва шаҳарларида истиқомат қилувчи оддий фуқароларимиз билан бирга хорижий давлатларда яшайдиган юртдошларимиз, ҳатто Ўзбекистонга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган одамлар ҳам лойиҳани қўллаб-қувватлашди. Мамлакатимиз бизнесменлари ҳам улкан ҳисса қўшишди, улардан кўпчилиги савоб умидида номи ошкор этилмаслигини хоҳлашди. Бундан ташқари, хайрия акциясига Ўзбекистон ва чет эл талабалари ҳам қўшилди», — дейилади хабарда.

    Маблағ йиғишга маъсул бўлган «Khan Academy Ўзбек» жамоаси Лондон шаҳрида лойиҳани маҳаллийлаштириш ғоясини тарғибот қилиш ҳамда бевосита маблағ йиғиш мақсадида бир қатор тадбирлар ташкил этди.

    Хайриялар барча қитъалардан, кўплаб мамлакатлардан келиб, жами хайрия қилганлар сони 720 кишидан ошди. 2019 йил 7 майда тўпланган маблағ 50 000 евродан ошди.

    Грант бериш шартига кўра шу суммага тенг маблағ ЕТТБ томонидан, тақдим этилган барча ҳужжатлар тасдиқлангандан кейин берилиши кутилмоқда.

    «Ушбу лойиҳа халқимиз давлат тилидаги қўшимча таълим манбалари ривожига нафақат маънавий, балки моддий жиҳатдан ҳам ёрдам беришга тайёр эканини исботлади», — дейилади хабарда.

    Маълумки, лойиҳа 2019 йилнинг 25 январида, «Билим онлайн» ННТ рўйхатдан ўтиши билан бошланган. Жамғарилган маблағ туфайли лойиҳанинг амалга оширилиши тезлашади. Марказий Осиёда биринчи йирик нодавлат таълим технологиялари лойиҳаси бўлган «Khan Academy Ўзбек» Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда.

    «Билдирилган ишонч ва лойиҳанинг аҳамиятини эътиборга олган ҳолда биз маблағдан фойдаланиш самарали ва шаффоф бўлишига жиддий эътибор қаратамиз. Шу муносабат билан қуйидагилар ишлаб чиқилади:

    1) пул маблағларидан фойдаланишни тасдиқлаш тартиби;

    2) ички аудит тўғрисидаги низом;

    3) маблағлардан фойдаланиш бўйича ҳисобот тизими. Шу билан бирга, бизнинг сайтимизда ва Facebook саҳифамизда ойлик ҳисобот чоп этиб борилади», — дейилади хабарда.

    16.05.2019, 12:56   Изоҳ (0)   12545
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда бир гуруҳ нашафурушларга суд ҳукми ўқилди

    16.05.2019, 12:45

    Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали мулоқот қилиб, бир-бирини Рамазон билан табрикади

    16.05.2019, 12:34

    Оҳангаронда электр қармоқ билан балиқ овлаган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилди

    16.05.2019, 12:08

    Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ўлдирилиб, уларнинг жасади машина ичига ташлаб кетилди

    16.05.2019, 11:23

    Тошкентда атом энергетикаси соҳасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар йўл харитаси имзоланди

    16.05.2019, 11:18

    Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик 73 ёшида вафот этди

    16.05.2019, 10:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35

    “Реал Мадрид” 100 млн еврога футболчи харид қилмоқчи

    Спорт | 12 июл, 11:25

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.