• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Каттақўрғонда дўконларидан айрилаётган аёл бозор маъмуриятидан товон пули талаб қилмоқда

    «Zarnews» нашри каттақўрғонлик Дилбар Эргашеванинг мурожаатига кўра унинг «Самкат Оазис дурдонаси» савдо мажмуасидан сотиб олган иккита дўкони бузилаётгани юзасидан суриштирув чоп этди. Қуйида мақола тўлиғича ҳавола этилди.

    Фото:« Zarnews»

    Фото:« Zarnews»

    «Zarnews»: Бозордаги дўкон бузилди. Унинг машмашасига ким нуқта қўяди?

    Каттақўрғон тумани «Баландравот» маҳалласи Қилич қишлоғида яшовчи Дилбар Эргашева Каттақўрғон шаҳридаги «Самкат Оазис дурдонаси» савдо мажмуасидан иккита дўкон сотиб олган. Бу дўконлар 2017 йилда бузилгани ҳақида таҳририятимизга мурожаат қилиб, бозор маъмуриятидан товон пули ундириш масаласида ёрдам сўради. Биз Дилбар Эргашеванинг мурожаатини ўрганиш мақсадида Каттақўрғон шаҳрида бўлдик.

    Суҳбатимиз ва тақдим этилган ҳужжатлардан маълум бўлдики, мактабда кўп йиллардан буён кутубхоначи бўлиб ишлайдиган Дилбар опа 8 йил аввал тадбиркорликка ҳавас қилиб, бозорнинг «К» блокидан иккита дўкон олган. Қурилишларни ўз ҳисобидан амалга оширгач, бошқа харажатлар учун жами 3 900 000 сўм тўловни амалга оширган. Аммо «Ҳолва деган билан оғиз чучимайди», деганларидек, Дилбар Эргашева дўконни ишлатиш, бозор талабини ўрганиш, мижоз жалб қилиш, фойда олишнинг эпини қилолмади. Оқибатда дўкон қаровсиз, солиқлар эса тўланмай қолиб кетди. Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг 2013 йил 4 майдаги 351-Қ-сонли қарорига асосан савдо мажмуасида жойлашган дўкон эгалари тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтишлари (давлат кадастри, солиқ органлари) ва ҳужжат нусхасини тақдим этиш ва бозор маъмурияти билан ер ижара шартномаси тузишлари керак эди. Тадбиркорлик билан шуғулланиб кўрмаган Дилбар Эргашева бу ҳужжатлар нима учун кераклиги, бунинг аҳамиятини яхши билмаганлиги учун ҳужжатларни тайёрлай олмади.

    Фото: «Zarnews»

    Фото: «Zarnews»

    2016 йилда тадбиркор Баҳром Нурматов Дилбар Эргашевага тегишли ушбу дўконни ижарага олиб, фаолият юритади ва икки йил давомида дўконнинг ер ижара ҳақини бозор кассасига тўлаб келади. Шу қатордаги иккита дўкон ишлаётган бўлса, қолган 11 таси қаровсиз аҳволда, ҳатто эшик ҳам ўрнатилмаганлиги боис чиқиндихонага айланиб, антисанитария ҳолатини келтириб чиқаради. Яна бир томони, бозорнинг юқори қисмида қўл меҳнати ва атторлик маҳсулотлари ёйма савдоси билан шуғулланувчи 50 дан ортиқ тадбиркор учун ёпиқ павильон зарур эди.

    Шу боис бозор маъмурияти таъсисчиларнинг розилиги билан кадастр ҳужжатлари тайёрланмаган, бозор билан ижара шартномаси тузмаган, ер ижара ҳақи тўламасдан келаётган тадбиркорларнинг дўконларини ўз хоҳишларига кўра бузиб олишлари тўғрисида огоҳлантириш хатлари юборади. Бундай огоҳлантириш хати 2016 йил 19 ва 20 июнь кунлари Д.Эргашевага ҳам юборилади. 2017 йил август ойида Д.Эргашеванинг дўконларини унинг фарзандлари бузиб олиб кетади ва бу ерда Халқ банки Каттақўрғон шаҳар бўлимининг 1100 миллион сўм кредити ҳисобидан 50 ўринли савдо павилони қурилиши бошланади. Масалани ўрганиш учун биринчи ташрифимиз айни шу кунларга тўғри келди.

    «Дўконларни ўз ҳисобимиздан қурганмиз, яна қўшимча пул тўлаганмиз, — дейди Дилбар Эргашева. — Дўконларимиз шунчаки бузиб ташланиб, харажатимиз қопланмай қолаверадими? Иккита дўкон учун бозор маъмурияти менга 80 миллион сўм маблағ тўлаб берса, бошқа даъво қилмайман».

    Вилоят ҳокимининг пул тушумлари прогноз кўрсаткичлари режасини бажариш борасидаги қарорига асосан бозорлар ва савдо мажмуаларининг ҳар квадрат метр майдони учун ойига 13 000 сўмдан тўлов ундирилади. Ҳисобланган тўловлар ҳар бир дўкон учун йилига ўртача 1 миллион сўмни ташкил этади. Дилбар Эргашева эса дўконни давлат рўйхатидан ўтказмаганлиги учун 2011—2016 йиллар давомида солиқдан камида 5 миллион сўм маблағ «тежаб» қолган. Жамият директори Эркин Остонов шу фикрларни билдираркан, аслида Дилбар Эргашева бозорга ер ижара ҳақини тўламасдан катта зарар етказгани, шундай бўлса ҳам сарфлаган маблағи тўлаб берилиши, лекин 80 миллион сўм беролмаслигини билдирди.

    Фото: «Zarnews»

    Фото: «Zarnews»

    «Самкат Оазис дурдонаси» масъулияти чекланган жамиятида томонлар иштирокида иккинчи, учинчи учрашувимизда бузилган дўконлар ўрнига битта дўкон ва 7 миллион сўм бериладиган бўлди. Кейинги сафар эса фақат дўконни ўзини қонуний тарзда расмийлаштириб беришга келишилди. Шундан сўнг бозор директори билан телефонда 30—40 маротаба уриниб ҳам боғлана олмадик. Кейин билишимизча, ваъда қилинган дўкон ваъдалигича қолган.

    Навбатдаги учрашувимизда эса Дилбар Эргашева дўконлари ўрнига жами 60 миллион сўм маблағ берилишини сўради. Жамият директори Эркин Остонов бозорнинг ўша қисмидаги дўконлар ўртача 5-7 миллион сўм эканлиги ва Дилбар Эргашеванинг бузилган дўконлари ҳам шу нархда баҳоланишини билдирди. Шунда ҳам дўконнинг керакли ҳужжатлари тақдим қилинмаса, давлат маблағини асоссиз ўзлаштириб бўлмаслигини билдирди.

    «Йўқолган пичоқнинг сопи олтиндан», деган мақол бор. Бу ерда ҳам ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган дўкон бузилди, энди унинг товон пулини аниқлаш лозим. Дилбар Эргашева бузилган дўконини бозордаги дўконларнинг ҳозирги нархида баҳоласа, бозор директори Эркин Остонов бирорта асосли ҳужжати бўлмаган фуқарога дўкон компенсацияси сифатида маблағ беролмаслигини айтади.

    Хўш, таъсисчилар нима дейди?

    «Қонунга кўра, бозорлар ва савдо комплексларининг 51 фоиз улуши давлатга тегишли, қолган 49 фоизи эса таъсисчиларга бўлинади, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳам шу ҳисобдан тўланади, — дейди Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Икром Маматов. — Бу масала кўтарилмасдан аввал тегишли идора вакиллари билан биргаликда икки ҳафта мобайнида савдо комплексидаги барча тадбиркорларга ҳужжатларни қонунийлаштириш, мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш, дўконлар учун кадастр йиғма жилди тайёрлаш борасида тадбирлар ўтказдик. Аммо тушунтириш-тарғибот ишларига қарамасдан айрим тадбиркорлар ҳужжат тайёрлашга бепарво муносабатда бўлишди».

    Фото: «Zarnews»

    Фото: «Zarnews»

    Энди кўрилган зарарни қоплаш учун Дилбар Эргашева бозор раҳбариятига дўкон учун сарфланган маблағни келтириб, уни қоплашни сўраб ариза билан мурожаат қилади. Шу ариза асос бўлади, сўнг жамият таъсисчиларнинг навбатдан ташқари йиғилиши чақирилиб, 51 фоиз давлат улушига тегмаган ҳолда, жамият имкониятидан келиб чиқиб 49 фоиз улуш ҳисобидан маблағ тўлаб берилиши мумкин. Дўконнинг кадастр ҳужжатлари бўлсагина келтирилган зарар суд орқали ундирилиши мумкин.

    Мана, дўкон эгаси, бозор директори, таъсисчи фикри билан танишдингиз. Англаганингиздек, ҳамма ўзича ҳақ. Бироқ масала ечими-чи? Бунинг учун қачон бир тўхтамга келинади? Қачон жамият таъсисчиларининг йиғилиши ўтказилади? Дилбар Эргашева бу кунни қачонгача кутади? «Zarnews» таҳририяти бу саволларга Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ва жамият таъсисчиларидан қонунда белгиланган муддатда жавоб кутади.

    15.05.2019, 12:21   Изоҳ (0)   26021
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода боланинг гугурт ўйнаши оқибатида ёқилғи қуйиш шохобчасига тегишли айвонда ёнғин содир бўлди (фото)

    15.05.2019, 11:25

    Қашқадарёда алиментдан қарздор ота қидирувга берилиб, 5 йилда топилди ва 15 суткага қамалди

    15.05.2019, 10:50

    Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев: Актауда бош консулхона очилади. Келгусида Қозоғистоннинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам

    15.05.2019, 10:06

    Ўзбекистонда олтин эсдалик тангалар нархи яна кўтарилди

    15.05.2019, 09:48

    Сурхондарёда Республика Бахшичилик санъати маркази очилади

    15.05.2019, 09:14

    Ўзбекистонда Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилади

    15.05.2019, 08:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси 

    Дунё | 7 июн, 16:20

    Сўнгги 30 йилда икки бараварга кўпайди: Ўзбекистонда ёш аёллар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 15:30

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.