• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода боланинг гугурт ўйнаши оқибатида ёқилғи қуйиш шохобчасига тегишли айвонда ёнғин содир бўлди (фото)

    Бухородаги «Подслушано в Бухаре» Telegram каналида 13 май куни эълон қилинган видеолавҳада Галаосиёдаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида бензобак портлаб, ёнғин содир бўлгани ҳақида изоҳ ёзилганди. Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими Ўктам Бобомуродовнинг «Дарё»га маълум қилишича, ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлгани ҳақидаги гап ҳақиқатга тўғри келмайди.

    Telegram’да тарқалган видеодан кадр.

    Telegram’да тарқалган видеодан кадр.
    Скриншот: Telegram

    Маълум бўлишича, Бухоро туманидаги Галаосиё шаҳри, «Мустақиллик» маҳалласи йўли ёқасида жойлашган 19-сонли ёқилғи қуйиш шохобчасига қарашли автомобилларнинг яроқсиз эски балонлари, шунингдек, резина чиқиндилар тўпланадиган усти ёпиқ айвонида эътиборсизлик оқибатида ёнғин содир бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Маҳалла участка нозири Шукур Ҳусеновнинг билдиришича, мазкур ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳамда унинг яқинида жойлашган «Арсенал» тўйхонаси тадбиркор аёл Мунира Содиқовага тегишли.

    Фото: «Дарё»

    13 май куни кечга яқин рўй берган ёнғин ҳақидаги шошилинч хабар орқали ўт ўчирувчилар жуда тез етиб келган. 15–16 дақиқа ичида ёнғин бартараф этилган. Ёнғин чоғида жуда кўп одам тўпланган.

    Фото: «Дарё»

    Одамлар ижтимоий тармоқларда ваҳима уйғотувчи хабар орқали тарқалгандек ёқилғи қуйиш шохобчасидаги баклар эмас, балки яроқсиз балон ва резина чиқиндилар ёниб кетганини кўрган, гувоҳ бўлган. Ҳалок бўлганлар ёхуд жароҳат олганлар йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин хавфсизлик бошқармаси тезкор бошқарув маркази ёнғин ўчириш тезкор гуруҳи маълумотномасига кўра, ёнғин 2011 йилда туғилган боланинг гугурт билан ўйнаши оқибатида содир бўлган. Оқибатда шохобчага ҳамда тўйхонага тегишли яроқсиз балон ва резина буюмлар, целлофан ва картон бўлаклари сақланадиган усти ёпиқ айвон ва 19-сонли ёқилғи қуйиш шохобчасини туташтириб турувчи хизмат хонасининг ташқи деворларигина талофат кўрган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Айвонда мавжуд бўлган бензин бакда ҳеч қандай ёнувчи суюқлик бўлмаган. Ёқилғи қуйиш шохобчаси ходимининг билдиришича, яроқсиз балон ва резина чиқиндилари тўпланадиган айвонда шохобча ёнидаги «Арсенал» тўйхонасига тегишли ўтинлар, бўш бакалашка идишлари ҳам кўп бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Савол туғилади: Боланинг гугурт ўйнаши оқибатида ёнғин содир бўлишига сабаб усти ёпиқ айвонда кераксиз, яроқсиз резина буюмлар ва чиқиндиларнинг тўпланиб, уюмлашиб қолганими ёхуд Бухоро туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ўз вақтида профилактик назорат ўрнатилмаганими? Маълум бўлишича, мазкур манзилда жорий йилнинг март ойида профилактик назорат ўтказилган.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири 14 май куни кун давомида Бухоро туман фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбари Лазиз Шодиев билан телефон орқали бир неча бор боғланиб, саволларга жавоб излашига қарамай, «мажлисдаман», «мажлисга киряпман», деган жавобнигина олган, холос.

    Фото: «Дарё»
    15.05.2019, 11:25   Изоҳ (0)   32015
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда алиментдан қарздор ота қидирувга берилиб, 5 йилда топилди ва 15 суткага қамалди

    15.05.2019, 10:50

    Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев: Актауда бош консулхона очилади. Келгусида Қозоғистоннинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам

    15.05.2019, 10:06

    Ўзбекистонда олтин эсдалик тангалар нархи яна кўтарилди

    15.05.2019, 09:48

    Сурхондарёда Республика Бахшичилик санъати маркази очилади

    15.05.2019, 09:14

    Ўзбекистонда Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилади

    15.05.2019, 08:05

    Наманганда қўшма корхона 100 ўринли боғча қуриб, Мактабгача таълим вазирлиги ихтиёрига топширди (фото)

    14.05.2019, 22:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида ҳокимият ерини 200 минг долларга сотаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 11:20

    Охири йўқ рилслар, йўқотилаётган вақт: телефон қарамлигидан қутулиш учун 8 қадам

    Лайфстайл | 28 июн, 11:02

    Қибрайда фуқаро эҳтиётсизлиги оқибатида Бўзсув каналига тушиб кетди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 10:55

    Трамп Эронга 30 млрд долларлик ядровий таклиф бермоқчи эканлигини рад этди

    Дунё | 28 июн, 10:40

    Фақат пенсияга чиққанда эмас: неча ёшдан бошлаб холестерин миқдорини текшириб бориш керак?

    Саломатлик | 28 июн, 10:35

    Трамп Эрон ҳукумати у билан имкон қадар тезроқ учрашишни истаётганини билдирди

    Дунё | 28 июн, 10:10

    Урганчда шоқоллар юргани юзасидан муносабат билдирилди (видео)

    Ўзбекистон | 28 июн, 09:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.