Киевнинг Оболонский туман суди Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленскийни маъмурий қонунбузарлик ҳақидаги иш бўйича айбдор деб топди, дея хабар беради «Газета.ru».
Зеленскийга солиққа тортилмаган 50 минимал, яъни 850 гривна (32,4 доллар) жарима солинди.
Зеленский 13 май, душанба куни соат 12:45 га белгиланган Киев судидаги йиғилишга келмаган эди.
Сайлов куни Зеленский журналистларга ўз сайлов бюллетенини намойиш қилган. Унга кўра Зеленский ўзи учун овоз берганини маълум бўлди. Киев полицияси ўшанда хабар беришича, Зеленскийнинг хатти-ҳаракати Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги Украина Кодексининг 212-10-моддасида кўзда тутилган.
Изоҳ (0)