Тошкент давлат аграр университети делегацияси Корея Республикасининг Конкук университети раҳбарияти билан учрашди ва икки томонлама илмий-академик фаолиятни кенгайтириш борасида «Йўл харита»си имзоланди, бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар қилади.
Унга кўра, KOICA дастури доирасида Тошкент давлат аграр университетида «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сифатини аниқлаш» замонавий лабораторияси барпо этиш бўйича келишиб олинди.
Учрашувда қишлоқ хўжалиги учун кадрларни тайёрлашда иккита университет ўртасида ҳамкорликни самарали йўлга қўйилганлиги учун Тошкент давлат аграр университети ректори Б. Сулаймонов Конкук университетининг фахрий профессори унвони билан тақдирланди.
Шунингдек, делегация Чонгнам миллий университетида ҳам бўлди.
Изоҳ (0)