«Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Беккер қуруқ ўйин ўтказиш бўйича жорий мавсум Англия Премьер Лигасида энг яхши дарвозабон бўлди.
Бразилиялик ҳисобида 21 та қуруқ ўйин мавжуд. Бу борада у 10 йил аввал Эдвин ван дер Сар қайт этган натижани такрорлади.
Фақатгина «Челси» собиқ дарвозабони Петр Чех 2004/05 йилги мавсумда кўпроқ қуруқ ўйин ўтказганди (24 та қуруқ учрашув).
Шунингдек, «Манчестер Сити» дарвозабони Эдерсон Мораес жорий мавсум 20 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)