12 май, якшанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 37-тур учрашувлари ўтказилади.
Муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритган Каталониянинг «Барселона» клуби ўз майдонида «Хетафе»ни синовдан ўтказади. Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар аввалги турда «Сельта» билан кечган ўйинда ўз дарвозасидан жавобсиз 2 та тўп олиб чиққанди (0:2).
Диего Симеоне қўл остидаги Мадриднинг «Атлетико» клуби «Севилья»га қарши майдонга тушади. Маълумот учун, «матрасчилар» 36-турда «Эспаньол»га йирик ҳисобда таслим бўлганди (0:3).
Шу куни мусобақа жадвалида 3-ўринда бораётган Зинедин Зидан бошлиқ «Реал Мадрид» жамоаси сафарда «Реал Сосьедад» меҳмони бўлади. Таъкидлаш жоиз, «Қироллик клуби» аввалги турда «Вильярреал»ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Барча учрашувлар 21:30 да бошланади.
36-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Ла Лига
37-тур баҳслари
12 май, якшанба
«Атлетик Бильбао»—«Сельта» 21:30
«Леганес»—«Эспаньол» 21:30
«Вильярреал»—«Эйбар» 21:30
«Валенсия»—«Алавес» 21:30
«Райо Вальекано»—«Вальядолид» 21:30
«Жирона»—«Леванте» 21:30
«Бетис»—«Уэска» 21:30
«Барселона»—«Хетафе» 21:30
«Атлетико Мадрид»—«Севилья» 21:30
«Реал Сосьедад»—«Реал Мадрид» 21:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)