«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ қуюв-механика заводида юзага келган ёнғин ҳақидаги хабарни рад этди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
«Бугун бир қанча ОАВлар Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига таяниб, қуюв-механика заводида цистернадан мазут ёқилғиси тўкилиши оқибатида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар берди. Шуни маълум қиламизки, ушбу ҳодиса ‘Ўзбекистон темир йўллари’ объектига таъсир қилмаган. Ёнғин завод ёнида жойлашган саноат объектларидан бирида содир бўлган», – дейди Темир йўл компанияси вакили.
Аввалроқ, Бектемир туманидаги қуюв-механика заводида ёнғин цистернадан мазут ёқилғиси тўкилиши оқибатида келиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ (0)