Ўзбекистон қуролли кучлари 5 май куни «Тайфун-К» 4х4 минадан ва пистирмадан ҳимояланган зирҳли автомобилларга эга эканини намойиш қилди, деб ёзади «Minbar.uz».
Ўзбекистон Россиянинг «Камаз»и ишлаб чиққан бу автомобилни қўлга киритган биринчи хорижий давлатдир.
Чирчиқ ҳарбий полигонида бўлиб ўтган парадда иштирок этган 4 та автомобиль масофавий қуролли станцияларсиз кўрсатилган.
«Ўзбек десантчилари ва махсус қўшинлари камида 5 та ‘Тайфун К-53949’ автомобилини олишган. Бу автомобилларни Россияда ишлаб чиқарилган қуроллар билан ҳам жиҳозлашимиз мумкин», – дейди Жанеъс 360 ҳарбий порталига Россиянинг ҳарбий-дипломатик доираларидаги ўз манбаси.
«Тайфун К-53949» йўл танламас, тўрттала ғилдираги тортувчи ҳарбий зирҳли автомобиль бўлиб, зирҳи икки қават – керамик ташқи зирҳ ва ички пўлат зирҳдан иборат.
Асосан ҳарбий машиналар ва юклар карвонига ҳамроҳлик қилиш ва уларни қўриқлаш, муҳандислик, кимёвий ва биологик разведкада ишлатилади. Миналар, пистирмадан бўладиган ҳужумларга қарши яхши ҳимоя воситасидир.
Изоҳ (0)