8 май, чоршанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/2 финалининг жавоб ўйинида Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби сафарда Амстердамнинг «Аякс» жамоаси билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида амстердамликлар сардори Маттейс де Лигт ҳисобни очган бўлса, 35-дақиқага келиб ярим ҳимоячи Ҳаким Зиёш ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Ўйиннинг 55, 59 ва 90+6-дақиқаларида «шпорлар» ярим ҳимоячиси Лукас Моура рақиб дарвозасини уч бор ишғол қилиб, ҳет-трикка эришди.
Шу тариқа лондонликлар меҳмонда кечган баҳсда амстердамликларни мағлубият учратди (2:3). Таъкидлаш жоиз, Лондон клуби «Аякс» билан икки ўйин натижасига кўра дуранг ўйнади (3:2, илк учрашув — 0:1), бироқ меҳмонда урилган голлар эвазига Маурисио Почеттино жамоаси мусобақа финалига чиқди.
Эндиликда улар мусобақанинг финал учрашувида «Ливерпуль» билан чемпионлик учун кураш олиб боради.
Маълумот учун, финал баҳси 2 июнь куни Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади.
ЕЧЛ
1/2 финал баҳси
8 май, чоршанба
«Аякс»—«Тоттенҳэм» 2:3 (1:0)
Голлар: 1:0 — 5 де Лигт, 2:0 — 35 Зиеш, 2:1 — 55 Лукас Моура, 2:2 — 59 Лукас Моура, 2:3 — 90+6 Лукас Моура«Аякс»: Онана, Блинд, де Лигт, Тальяфико, Мазрауи, Шёне (Велтман, 60), де Йонг, ван де Бек (Магалян, 90), Зиёш, Тадич, Долберг (Синкгравен, 67)
«Тоттенхем»: Льорис, Алдервейрелд, Роуз (Дэвис, 82), Триппер (Ламела, 81), Вертонген, Алли, Ваняма (Льоренте, 46), Лукас Моура, Сиссоко, Эриксен, Сон Ҳён Мин.
Огоҳлантиришлар: Сиссоко (16), Долберг (50), Роуз (76), Зиёш (77), Онана (90+5)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)