«Ливерпуль» ўз майдонида «Барселона» устидан ғалаба қозониб, Европа Чемпионлар Лигасининг финалига йўл олди (4:0, илк учрашув — 0:3).
«Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Беккер мазкур мусобақада кетма-кет 2 бор Каталония клуби билан тўқнаш келди ва иккаласида ҳам рақибининг кейинги босқичга чиқишига йўл қўймади.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик 2017/18 йилги мавсум мусобақанинг чорак финалида «Рома» сафида «Барселона»га қарши майдонга тушганди ва жамоаси билан биргаликда ярим финал йўлланмасини қўлга киритган (1:4, 3:0).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)