3 май, жума куни футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 37-турига старт берилди.
Турнинг дастлабки баҳсида «Эвертон» ўз майдонида «Бёрнли»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида меҳмон жамоа аъзоси Бен Ми ўз дарвозасига гол уриб қўйган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб «Эвертон» ҳимоячиси Шимус Коулмен ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа «Эвертон» ўз уйида «Бёрнли»ни енгди ва 3 очкога эга бўлди.
4 май, шанба куни аввалги турда «Вест Ҳэм»га мағлуб бўлган (0:1) Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби «Борнмут» майдонига сафар қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади. Маълумот учун, «шпорлар» 70 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда.
Шу куни Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» жамоаси «Ньюкасл»га қарши майдонга тушади. Беллашув соат 23:45 да старт олади. Таъкидлаш жоиз, мерсисайдликлар 36-турда «Ҳаддерсфилд» дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритганди (5:0).
5 май, якшанба куни мусобақа жадвалида 4-поғонани эгаллаб турган Лондоннинг «Челси» клуби «Стемфорд Бриж»да «Уотфорд»ни синовдан ўтказади. Эслатиб ўтамиз, «аристократлар» охирги турда «Манчестер Юнайтед» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Оле-Гуннар Сульшер бошлиқ «Манчестер Юнайтед» клуби сафарда «Ҳаддерсфилд»га қарши майдонга тушади. Иккала Учрашувга ҳам соат 18:00 да старт берилади. Маълумот учун, «қизил иблислар» 65 очко билан мусобақа жадвалида 6-ўринда бормоқда.
Куннинг сўнгги ўйинида Лондоннинг «Арсенал» клуби ўз уйида «Брайтон» билан ўйнайди. Ўйин соат 20:30 да бошланиши белгиланган.
6 май, душанба куни мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган «Манчестер Сити» жамоаси «Иттиҳод» стадионида «Лестер» билан баҳсга киришади. Беллашув соат 00:00 да бошланади. Қайд этиш жоиз, «манкунианлар» аввалги турда Серхио Агуэронинг урган голи эвазига «Бёрнли» устидан ғалаба қозонганди (1:0).
АПЛ
37-тур баҳслари
3 май, жума
«Эвертон»—«Бёрнли» 2:0
Голлар: 1:0 — 17, автогол, Бен Ми, 2:0 — 20 Коулмен4 май, шанба
«Борнмут»—«Тоттенҳэм» 16:30
«Вулверҳэмптон»—«Фулҳэм» 19:00
«Вест Ҳэм»—«Саутҳэмптон» 19:00
«Кардифф Сити»—«Кристал Пэлас» 21:30
«Ньюкасл»—«Ливерпуль» 23:45
5 май, якшанба«Челси»—«Уотфорд» 18:00
«Ҳаддерсфилд»—«Манчестер Юнайтед» 18:00
«Арсенал»—«Брайтон» 20:30
6 май, душанба«Манчестер Сити»—«Лестер» 00:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)