30 апрель куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Қорақумда Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказди, деб хабар беради «Хроника Туркменистана».

Мамлакат раҳбари учрашув жойига вертолёт ҳамда олти ғилдиракли йўлтанламасда етиб келди. Йиғилиш якунлангач, Бердимуҳамедов Хавфсизлик кенгаши аъзолари ҳамроҳлигида квадротциклда сайр қилди.

Аввалроқ, Туркманистон президенти «Ривож» лақабли ахалтака тойчоғи ҳақида реп қўшиқ ижро этганди.