• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Барчани қийнайдиган нозик масала ҳақида: Таъсирланган ичак синдроми

    Шундай дардлар борки, улар ҳақида етарли тасаввурга эга бўлмаганимиз боис уларга жиддий қарамаймиз (бу эса оғирроқ оқибатларга олиб келиши мумкин), ёки бўлмаса касалнинг ўта «нозик»лиги боис у ҳақда бировга айтишга уяламиз. Жинсий хасталиклардан ташқари, ошқозон-ичак тизими бузилиши билан боғлиқ касаллликлар ҳам шу рўйхатга киради. «Дарё» колумнисти Сарвар Ғаниев ўз мақолаларида ана шундай хасталиклар ҳақида қисқача маълумот бериб туради. Навбатдаги мақола шундай касалликлардан бири — таъсирланган ичак синдромига бағишланади.

    Фото: «HelloDoctor.com»

    Фото: «HelloDoctor.com»

    Ҳар биримиз ҳаётимиз давомида ҳеч бўлмаганда бир марта қориндаги оғриқ ёки ичакларимиздаги бузилишлар сабабли барча режаларимизни йиғиштириб, уйда қолишимизга тўғри келган. Шунга қарамай, бу ҳолат бир неча соат ичида ўтиб кетган. Бундай вазиятда врачга мурожат қилиш ғалати — ўзи ўтиб кетди. Аммо бу каби хуружлар доимий такрорланаверса, шифокор кўриги ҳақида ўйлаб қўявериш керак. Врачларнинг айтишича, тахминан ҳар ўн кишидан бири ой давомида бир неча марта ичакларнинг «ўзбошимчалиги»дан азият чекади. Одамлар бу синдром ҳақида етарли тасаввурга эга бўлмагани учун ўзларига даво излаб шифохонама-шифохона юраверади. Минг таасуф-ки, айрим «врачлар»нинг ўзлари ҳам таъсирланган ичак синдроми ҳақида тушунчага эга эмас.

    Таъсирланган ичак синдроми (ТИС) — функционал бузилиш бўлиб, бунда органик ўзгаришлар бўлмайди, қоринда оғриқ, ноқулайлик ҳисси дефекация актидан кейин камаяди. Ахлат консистенцияси ва дефекация актлари сони ўзгаради ва улар охирги 3 ойда ҳар ой  камида 3 кун мобайнида белги бериб туриши, шикоятларнинг умумий давомийлиги камида 6 ой давом этиши керак.

    Аёллар бундан эркакларга қараганда икки баробар кўпроқ азият чекади. Келтириб чиқарувчи омиллар сифатида руҳий-эмоционал стресс, гинекологик ва эндокрин касалликлар, климакс, семизлик, буқоқ, ичак инфекциялари ва сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини кўрсатиш мумкин.

    ТИС нажаснинг шакли ўзгаришига қараб қуйидаги турлари бор:

    • Қабзият билан кечувчи ТИС;
    • Диарея билан кечувчи ТИС;
    • ТИСнинг аралаш тури;
    • Таснифланмаган ТИС.
    Таъсирланган ичак синдромини тасдиқловчи симптомлар:
    • Метеоризм (қорин дам бўлиши);
    • Стулнинг патологик характери (қаттиқ ёки суюқ);
    • Стул сонининг патологик равишда ўзгариши (ҳафтасига 3 мартадан кам ёки кунига 3 мартадан кўп);
    • Дефекация вақтида кучаниш;
    • Дефекациянинг ўта зарурлик ҳисси;
    • Ичакнинг тўлиқ бўшалмаслик ҳисси.
    Бундан ташқари, бу белгилар охирги 3 ой давом этиши керак. Стресс симптомларни чуқурлаштиради, беморда нормал ҳаёт кечира олмаётгани туфайли безовталик ва депрессия пайдо бўлади.

    Таъсирланган ичак синдромини даволаш

    Биринчи ўринда парҳез ва ҳаёт тарзини ўзгартириш зарур. Бунинг учун касалликнинг диарея билан кечадиган турида беморларга қийин ҳазм бўладиган углеводлар, мевалар, ич қотиши билан кечадиган турида эса эрувчан толали маҳсулотларга бой парҳез тавсия қилинади. Эрувчан толаларга бой ва умуман олганда соғлом овқатланишда тавсия қилинадиган озиқ овқат маҳсулотларини қуйидаги суратда кўришингиз мумкин.

    Фото: «UofmHealth.com»

    Фото: «UofmHealth.com»

    Ҳаёт тарзини ўзгартириш ва парҳез учун зарур тавсиялар:

    • Овқатни алоҳида ажратилган доимий бир вақтда истеъмол қилиш, овқатланиш вақтида шошмаслик ва энг муҳими иш вақтида овқатланмаслик. Овқатланишингиз керакми? Фақат шу билан машғул бўлинг. Қолган ишларни четга суриб қўйинг;
    • Газли ичимликлар, чекиш, алкоголь миқдорини чеклаш;
    • Овқат рационидан лактозани олиб ташлаб тест ўтказиш;
    • Қорин дам бўлган вақтда ҳайвон ёғлари ва улардан таёрланган маҳсулотлар, карам, сут ва газли ичимликлардан воз кечиш;
    • Диарея вақтида янги узилган меваларни 3 порсияга (ҳар бирида 80 граммдан) бўлиб истеъмол қилиш. Таркибида сорбитол мавжуд бўлган озиш учун воситалар, резинкали сақич, ичимликларни қабул қилмаслик;
    • Бемор овқатланиш мундалигини тутиши мақсадга мувофиқ бўлади. Шу орқали симптомлар кучайган кунлари қайси маҳсулотларни истеъмол қилгани аён бўлади ва кейинчалик уларни овқат рационидан чиқариб ташлаб, хуружлар сонини камайтириш, ҳаттоки синдромнинг ўзини ҳам бутунлай йўқотиб юбориш мумкин.
    Дори воситалари билан даволаш

    Дори препаратлари фақат врач томонидан буюрилади ва қуйидаги гуруҳ воситаларидан фойдаланилади:

    • Спазмолитик препаратлар;
    • Диарея ёки қабзиятни бартараф қилиш учун дори воситалари;
    • Ичаклар моторикасини стимуллайдиган, осмотик ва кал массасини оширувчи ич юргизувчи препаратлар;
    • Антидепрессантлар;
    Ўтказилган текширувлар  натижаларига кўра ТИС билан қийналадиган инсонларнинг 50–90 фоиз қисми психик бузилишлардан азият чекади. Баъзида бу синдромни даволаш учун бир неча марта психотерапевтга ташриф буюришнинг ўзи кифоя қилади.

    Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган яхши, шундай экан мақоланинг сўнгги қисми касалликнинг профилактикасига бағишланади.

    1. Кўп миқдорда суюқлик ичинг;
    2. Оддий уйда тайёрланган қатиқни овқат рационининг ажралмас бўлагига айлантиринг;
    3. Газ ҳосил қилувчи маҳсулотларни чеклаш;
    4. Ёғли овқатларни камайтириш;
    5. Алкоголь, кофеин сақловчи ичимликлар ва коладан бутунлай воз кечинг;
    6. Ошқозон ва ичакларингизни қийнаб, «ётиб қолгунча отиб қол», демасдан ҳаддан ташқари кўп овқат еманг;
    7. Овқатни секин, яхшилаб чайнаб енг;
    8. Таркибида сорбитол сақловчи ва фруктоза қўшилган маҳсулотлар ҳақида унутинг;
    9. Ўзбекистон табиий қуруқ ва ҳўл мева-чева, сабзавот ва кўкатларга бой давлат. Овқатдан кейин десертга шу неъматлардан истеъмол қилганингиз ошқозон-ичак тизими учун ширинликлардан кўра фойдалироқ;
    10. Стрессни назорат қилишни ўрганинг ва унга олиб келувчи ҳолатлардан қочишга ҳаракат қилинг.

    02.05.2019, 09:35   Изоҳ (0)   110505
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чилида Америкадаги энг қадимги одам излари топилди

    29.04.2019, 20:45

    Олимлар нон таркибидаги моғорлашга қарши қўшимчанинг зараридан огоҳлантирди

    26.04.2019, 15:23

    Астраханда Россия ва Ўзбекистон ректорларининг минтақавий конференцияси бошланди

    08.04.2019, 14:10

    Samsung Тошкентдаги Турин политехника университетида рақамли трансформациядан фойдаланишни йўлга қўяди 

    07.04.2019, 14:18

    Термиз университетининг Денов филиали Тожикистон педагогика университети билан қўшма факультет очади

    03.04.2019, 13:57

    Кубада птерозавр қолдиқлари топилди

    02.04.2019, 10:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.