Қозоғистондаги Аксу кўприги яқинида юзлаб ташлаб кетилган Пасха нонлари топилди, деб хабар беради «Nur.kz».
Интернет фойдаланувчиларининг ёзишича, ушбу ҳолат 29 апрель куни Пасха байрамидан кейин қайд этилган.
Қуйидаги суратларда турли катталикдаги Пасха нонлари ерда сочилиб ётганини кўриш мумкин.
Интернет фойдаланувчилари ушбу ҳаракатни, нонга бўлган муносабатни қаттиқ қоралаган. Айримлар ушбу нонларни ташлаб кетганларни топиб, уларни жазога тортиш кераклигини айтган.
https://www.instagram.com/p/Bw3Yyy_HBIM/
Изоҳ (0)