Венесуэла ҳукумати мухолифатга алоқадор ҳарбий хизматчиларнинг кичик гуруҳи томонидан уюштирилган ҳарбий тўнтаришга уринишни босди-босди қилиш чораларини кўрмоқда. Бу ҳақда Венесуэла ахборот вазири Хорхе Родригес ўз Twitter’ида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу гуруҳ Каракасдаги Ла-Карлота авиабазаси яқинидаги чорраҳага жойлашиб олган.
Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо аввалроқ видеомурожаат йўллаб, ҳарбийларни бош кўтаришга ва президент Николас Мадурони ағдаришга чақирган эди.
Изоҳ (0)