Англия Премьер лигасида апрель ойининг энг яхши мураббийи номига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди.
Мазкур номга Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Юрген Клопп («Ливерпуль»), Скотт Паркер («Фулҳэм») ва Нуну Эшпириту Санту («Вулверҳэмптон») даъвогарлик қилмоқда.
«Манчестер Сити» апрель ойида 5 та ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида рақибини мағлуб этди (умумий ҳисоб — 9:1). «Ливерпуль» эса 4 та учрашувда 4 та ғалабага эришди (умумий ҳисоб — 12:1).
Жорий мавсум Премьер лигада ўз ўрнини сақлаб қололмаган «Фулҳэм» клуби 4 та беллашувда майдонга тушиб, 3 та ғалаба қозонди ва 1 та ўйинда мағлубиятга учради.
«Вулверҳэмптон» эса 5 та ўйиннинг 3 тасида рақибидан устун келган бўлса, 1 та баҳсда ютқазди ва биттасида дуранг натижа қайд этди.
Англия чемпионатида апрель ойининг энг яхши мураббийи номига даъвогарлар рўйхати:
- Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити») — 5 та ўйин, 5 та ғалаба (голлар нисбати — 9:1)
- Юрген Клопп («Ливерпуль») — 4 та учрашув, 4 та ғалаба (голлар нисбати — 12:1)
- Скотт Паркер («Фулҳэм») — 4 та беллашув, 3 та ғалаба, 1 та мағлубият
- Нуну Эшпириту Санту («Вулверҳэмптон») — 5 та ўйин, 3 та ғалаба, 1 та дуранг, 1 та мағлубият
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)