ОТМларга ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра қуйидагилар ОТМларга қўшимча давлат грантлари асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинувчилар қаторига киритилди:
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Исхоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернатни аъло баҳоларга битирган битирувчилар бакалавриатнинг хорижий тил ва адабиёт, филология ва тилларни ўқитиш йўналишларига;
Ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи, қисм қўмондонлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига асосан.
Изоҳ (0)