29 апрель соат 19.40 атрофида Оҳангарон шоссесида скутер, Tico автомобили ва йўналишдаги автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида скутерни бошқарган 34 яшар А.А. воқеа жойида ҳалок бўлди.
Гувоҳларга кўра, скутер светофорнинг қизил чироғига тўхтаган Tico машинасига тўқнашган, сўнг бошқарувни йўқотиб, автомобилнинг ўнг томонида ҳаракатланиб кетаётган автобусга урилган.
ЙТҲнинг дастлабки сабаби сифатида скутер ҳайдовчиси томонидан оралиқ масофа сақланмагани кўрилмоқда.
Изоҳ (0)